"Челси" Энцо Фернандесга нарх белгилади
Охирги кунларда чет эл наширларида Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида "Челси" футболчиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида хабарлар чиқмоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби раҳбарияти аргентиналик футболчига нархни белгилаб қўйган. Маълум бўлисча, "аристократлар" Энзо учун 115 миллион талаб қилмоқда. Хавбекнинг ўзи ҳам "Реал"га ўтишни истаяпти.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Лондон клуби сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар