“Челси” футболчиси сочини кўк рангга бўяди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко ўзининг ваъдаси устидан чиқди. Бакайоко лондонликлар сафидаги дебют голидан сўнг сочини кўк рангга бўяшга ва`да берган эди.

Ёзда “Монако” сафидан келиб қўшилган 23 ёшли  футболчи Англия Премьер-Лигаси 8-турида “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда гол киритишга муваффақ бўлган эди. “Борнмут”га қарши баҳсга яқин вақт қолганида сочини кўк рангга бўяттирди.

Маълумот учун, Бакайоко ушбу мавсум АПЛда 8 та баҳсда майдонга тушди ва бир ўйинда гол киритиб, икки голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!