"Челси" гигант компания билан шартнома имзолаши мумкин

"Челси" "Qatar Airways" билан титул ҳомийлик борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Sky Sports" нашри журналистининг сўзларига кўра, Лондон клуби ушбу компания юилан ҳақиқаттан ҳам музокара олиб бормоқда. Бироқ ҳали якуний келишувга эришилмаган.

Қатар компаниясидан ташқари, "Челси" номи ошкор этилмаган яна иккита йирик авиакомпания билан ҳомийлик борасида келишиб кўришга уринмоқда.

Эслатиш жоиз, амалдаги ҳомий яъни "Infinite Athlete" билан шартнома муддати тугаганидан кейин жамоа жорий мавсумни титул ҳомийсиз бошлашга мажбур бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!