"Челси" ҳаракатни бошлаб юборди

"Милан" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали келаси ёзда Англия чемпионати клубига щтиши мумкин. "Calciomercatoweb" нашри хабарига кўра, "Челси" футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбада ёзилишича, "Челси" Сандро Тоналини шартнома имзолашга жиддий ҳаракат қилиб кўради. Сабаби, Лондон клуби Жоржиньо ва Нголо Кантенинг кетишига ҳозирлик кўрмоқда. Бу футболчиларнинг шартномалари мавсум охирида тугайди.

Сандро Тоналига келсак, унинг миланликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. "Тransfermarkt" портали 22 ёшли ярим ҳимоячини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот ўрнида, октябрь ойида Сандро Тонали Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"га қарши иккита ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!