“Челси” ҳимоячиси “Барселона”га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин

 

Лондоннинг “Челси”жамоаси бош мураббийи Антонио Контенинг маълум қилишича, клуб ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Барселона”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини қўйиб юбориши мумкин.

Бу ҳақда италиялик мутахассис “Кристал Пэлас”га қарши кечган (2:1) беллашувдан кейин “Челси” матбуот хизматига маълум қилган.

“Чоршанба куни Рюдигер кичик жароҳат олди. Лекин у “Барселона” билан ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин. Унинг мушаклари чарчаган, лат емаган. Унинг жароҳати оғир эмас, йўқ деса ҳам бўлади”, – деди Конте.