"Челси" ҳимоячиси жамоани тарк этмоқда
"Челси" ҳимоячиси Трево Чалоба жамоанинг мавсумолди турнесида иштирок этмайдиган бўлди. Ҳимоячининг ўзи эса бундан норози ва ҳафа бўлди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, 25 ёшли футболчи "аристократлар" сафини тарк этиш эҳтимоли юқори. Ҳозирча унинг кейинги манзили маълум эмас, чунки бу воқеа яқиндагина содир бўлгани учун клублар ҳали ҳаракатни бошлагани йўқ.
Чалоба бундан яхшироғига арзир эди, дейишмоқда "Челси" мухлислари. Сабаби, ҳимоячи айнан клуб академиясидан чиққан бўлиб, 2021 йили асосий жамоага ўтган. Футболчи орада "Ипсвич", "Хаддерсфилд" ва "Лорьян"ларда ижарада ўйнаб келди.
Эслатиб ўтамиз, Чалоба якунига етган мавсум "Челси" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар