“Челси” ҳужумчиси жамоадан кетмоқчи

Ҳужумчи Марк Гиу "Челси" раҳбариятига мурожаат қилди. Футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун клубдан ёзда кетишни сўради.

Ўтган йилнинг августида Гиу ижара асосида "Челси"дан "Сандерленд"га ўтганди. Бироқ, 26 кундан сўнг "аристократлар" футболчини қайтаришди, бу Лиам Делапнинг жароҳатидан кейин содир бўлди.

Бу мавсумда Марк Гиу Англия Премьер-лигасида тўққизта ўйинда майдонга тушди, аммо фақат бир марта асосий таркибга киритилди. Ушбу тўққизта ўйинда Гиу битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 20 ёшли Марк Гиуни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!