"Челси" икки дўстни бирлаштирди
Лондоннинг «Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Коул Палмер ўзининг кўп йиллик дўсти Морган Рожерснинг «Астон Вилла»дан расман «Челси»га ўтишига муносабат билдирди.
Англия терма жамоаси аъзоси ўзининг Instagram Stories саҳифасида жамоадошига айланган Рожерс билан биргаликда тушган суратлардан коллаж жойлаштирди. Расмларда Палмер ва Рожерс «Манчестер Сити» академиясида, турли ёш тоифасидаги Англия терма жамоаларида ва майдондан ташқари пайтларда бирга тушгани акс этган.
- Ҳаётимдаги энг яқин дўстларимдан бири билан «Челси»да бирга ўйнаш — бу алоҳида туйғу, — деб ёзди Палмер.
Палмер ва Рожерс ёшлик давриданоқ бир-бирини яхши билади. Улар узоқ йиллар давомида «Манчестер Сити» тизимида бирга тарбияланган, кейинчалик эса Англиянинг ёшлар ва асосий терма жамоалари сафида ҳам бирга ҳаракат қилган. Палмернинг айтишича, унинг машҳур «Cold» услубидаги гол нишонлашига ҳам айнан Рожерс илҳом берган.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» яқинда 23 ёшли Морган Роджерсни «Астон Вилла»дан сотиб олганини расман эълон қилди. Ҳужумчи 2033 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва 2026/2027 йилги мавсум олдидан Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоага қўшилади. Роджерс «Астон Вилла» таркибида Англия Премьер-лигасида 85 ўйин ўтказиб, 40 голда (гол ва голли узатмалар) иштирок этган.
Морган Роджерс «Челси» тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. 23 ёшли ярим ҳимоячи «Астон Вилла»дан лондонликлар сафига ўтиб, 2033 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади. Келишув қиймати 117 миллион фунт (тақрибан 137 миллион евро)ни ташкил этди. Бу трансфер «синилар» тарихидаги энг қиммат битим сифатида қайд этилди.

Фикрлар