«Челси» Испаниядан футболчи олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ярим ҳимоячиси Пабло Барриос «Челси» скаутлари эътиборига тушди.

The Touchline нашри маълумотича, Лондон клуби қишки трансфер ойнаси очилиши биланёқ 23 ёшли испаниялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. «Кўклар» бош мураббийи Хаби Алонсо Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтганидан кейин айнан Пабло Барриосни жамоа учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Шу билан бирга, «Атлетико» раҳбарияти яқин йилларда Пабло Барриос билан хайрлашиш нияти йўқлигини билдирган. Ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали Барриосни 55 миллион еврога баҳолаган, унинг шартномасида кўрсатилган тўлов миқдори эса 500 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!