Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Челси" Италиядан янги ҳужумчи топди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Трансферлар тўхтамайди

«Челси» клуби «Аталанта» ҳимоячиси Онеста Аҳанорни сотиб олиш бўйича музокараларни фаоллаштирди. 

Журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, томонлар эҳтимолий трансфер шартларини жадал муҳокама қилмоқда, бироқ клублар ўртасида якуний келишув ҳали имзоланмаган.

Маълумотларга қараганда, трансфер миқдори 40 миллион евроидан ошиши кутилмоқда. Аввалроқ лондонликлар «Аталанта»дан яна бир ҳимоячи Марко Палестрани 57 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Онеста Аҳанор «Женоа» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йил ёзида «Аталанта» сафига қўшилган ва ўтган мавсумда жамоа таркибида 35 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган, 3 марта огоҳлантириш ва 1 марта майдондан четлатишга учраган. Жорий йил футболчи Италия терма жамоаси сафида ҳам дебют қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ