“Челси” жуда самарали футболчи топди

“Челси” янги бош мураббий Энцо Мареска режасига кирмайдиган ўйинчиларни сотиб юбориб, уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олиб келиш орқали янги жамоа шакллантирмоқда.

“Аристократлар” ўзлари тарбиялаган Конор Галлахерни “Атлетико”га трансфер қиладиган бўлди. Бу ўйинчига ўринбосар Шотландия чемпионатидан топилди.

Лондонликлар ёзги трансферлар ёпилгунича “Селтик” ярим ҳимоячиси Мэттью О'Райли олиб келишга қарор қилди.

Sky Sports нашрининг ёзишича, 23 ёшли даниялик футболчи Шотландия чемпионатининг энг яхши ассистенти ҳисобланади.

О'Райли ўтган мавсумда “кельтлар”сафида барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва жамоадошлари 19 та голли пас узатди.

Бу ўйинчи Италиянинг “Аталанта” жамоаси ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бергамоликлар “СЕлтик”ка 16 миллион евролик таклиф жўнатган. Шотландияликлар иқтидорли ўйинчини 20 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!