"Челси" Конорга нарх белгилади

"Челси" Конор Галлахер учун нарх белгилади. 

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "аристократлар" Галлахерни 45-50 миллион фунтга баҳоламоқда. Хабарларга биноан, клуб ярим ҳимоячи билан фақат шу пулни тўлай оладиган харидор чиққан тақдирда сотиши мумкин. 

Маурицио Почеттино Галлахерни жамоа учун муҳим футболчи, деб ҳисоблайди. Футболчининг ўзи ҳам "Челси"да қолмоқчи. 

Маълум бўлишича, "Тоттенхэм" ёзда Галлахерни 35 миллион фунтга сотиб олмоқчи бўлган. 

Конор жорий мавсум Премьер-лигада 18 учрашувда 4 та голли узатма берган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!