Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Челси" кучли футболчисини қўлдан чиқаряпти

Унинг йўқлиги билинади

Лондоннинг «Челси» жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи-ҳужумчи Жейми Байно-Гиттенс қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчига Италиянинг «Рома» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби қишда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирар экан, Байно-Гиттенсни авваломбор ижара асосида олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Рома» скаутлари рўйхатида яна икки ном бор: мадридлик «Реал» ҳужумчиси Эндрик ва «Фрозиноне» вингери Георгий Квернадзе ҳам эҳтимолий номзодлар сифатида қайд этилган.

Жорий мавсумда Байно-Гиттенс «Челси» таркибида фақат Англия лига кубоги доирасидаги иккита ўйинда майдонга тушган, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмаган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ