“Челси” кутилмаган трансфер тайёрлаяпти

“Челси” мутасаддилари яна бир кутилмаган трансферга қўл урмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, лондонликлар марказий ҳимоячи Томас Араухони олиб келмоқчи.

Клуб хўжайинларининг ҳимоя чизиғидан кўнгли тўлаётгани йўқ. Шу боис, улар ёзда яна бир трансферга пул ажратишга қарор қилган.

Араухо бақувват марказий ҳимоячи. 22 ёшли футболчи айни пайтда Португалия чемпионатида “Бенфика” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Одатда, кўпчилик “аристократлар”нинг қимматбаҳо ўйинчиларни олишига кўникиб қолган. Бироқ бу гал клуб мутасаддилари 7 миллион еврога баҳоланаётган Томас Араухо ҳам жамоани кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.

Португалиялик ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этиши шартномада қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!