"Челси" Лакруа трансфери устида иш олиб бормоқда
"Челси" ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда ва "Кристал Пэлас" футболчиси Максанс Лакруани асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, лондонликлар 26 ёшли француз ҳимоячисининг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Аввалроқ ушбу битимнинг қиймати тахминан 40 миллион евро бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Лакруа 2024 йилда Германиянинг "Вольфсбург" клубидан "Кристал Пэлас" сафига қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда француз ҳимоячиси барча мусобақалар доирасида 55 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
"Челси" ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган ва Лакруа ушбу режадаги муҳим вариантлардан бири ҳисобланмоқда.

Фикрлар