"Челси" мухлислари учун хушхабар
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер лондонликларнинг "Астон Вилла"га қарши ўйинида иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
"Арристократлар" Палмер иштирок этмаган беллашувда "Арсенал"дан жавобсиз 5 та гол ўтказиб мағлуб бўлганди.
Палмер "кўклар"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ушбу мавсумда 21 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. “Астон Вилла” – “Челси” учрашуви 27 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар