"Челси" навбатдаги трансфер учун 100 млн евро атади

Португалиялик вингер Рафаэль Леау фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.

"La Stampa" нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар 23 ёшли футболчи трансфери учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ҳужумчининг ўзи эса йилига 10 миллион евро маош ишлаб топади.

Леаунинг ўзи ҳали "Милан"дан кетишни режалаштирмаяпти. У "россонерилар" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи.

Рафа жорий мавсум миланликлар либосида 28 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 тадан гол ҳамда ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!