"Челси" Неймарга рад этиб бўлмас таклиф билан мурожаат қилмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби 2020 йилнинг ёзида ПСЖ форварди Неймарни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 27 ёшли бразилиялик футболчига рад этиб бўлмас таклиф юборишади. Аниқроғи, лондонликлар Неймар учун ПСЖга 300 млн евро, унинг ўзига эса йилига 43 млн евро маош таклиф қилишмоқчи. Агар ушбу келишув амалга ошса, Неймар сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий ёз “Реал” ёки “Барселона”га ўтиши мумкин эди, бироқ ПСЖ уни қўйиб юборишни хоҳламади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
27/09/2019 13:24
АБРАМОВИЧ ПУЛ УВОЛ УНГА УНИ УРНИГА 6 ТА НОРМА БОЛА ОЛСА ЛОАКЛ 3 УДАР ЧИКАДИКУ
&
Admiral_uz
27/09/2019 13:39
Vay vay bizning Chelsi transfer bozorini yorib tashlaydiku