"Челси" ижара асосида "Ноттингем Форест"да ҳаракат қилаётган ярим ҳимоячи Андрей Сантосни қайтариб олишга тайёрланмоқда, дея хабар беради Фабрицио Романо.

Малумотларга кўра, "кўклар" 19 ёшли Сантоснинг ўйин амалиёти камлиги сабабли "Ноттингем Форрест"дан норози. Бразилиялик футболчини қайтариш бўйича ички қарор аллақачон қабул қилинган ва яқин ҳафталарда ҳеч нарса ўзгармаса, бу ҳақда расман эълон қилинади.

Маълумот учун, жорий мавсумда Андрей Сантос бор йўғи иккита баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!