“Челси” ПСЖга “сюрприз” тайёрламоқда: Чоршанба куни нималар бўлади?
Чоршанба куни бизни ҳақиқий футбол байрами кутмоқда: Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ 1/8 финалнинг биринчи учрашувида “Челси”ни ўз майдонида қабул қилади.
Ўйин олдидан лондонликлар лагеридан қизиқарли хабарлар келди.
“Челси”нинг энг қиммат футболчиларидан бири Энцо Фернандеснинг кайфияти аъло. У жамоасининг охирги ғалабасидан сўнг шундай деди:
- Менинг энг катта орзум — мана шу клуб билан Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра баланд кўтариш. Бу турнир биз учун қанчалик муҳимлигини ҳамма билади. Рақибимиз (ПСЖ) жуда кучли, лекин биз ўз кучимизга ишонамиз. Рақибдан қўрқмаймиз, аксинча хурсандмиз, - деди аргентиналик футболчи.
“Челси” бош мураббийи Лиам Росеньор эса янада қизиқ гап айтди. Унинг сўзларига кўра, қуръа натижаси жамоадагиларни умуман қўрқитмаган:
- Қуръа жуда адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Кейинги босқичда ПСЖ билан ўйнашимизни эшитиб, кийиниш хонасидаги ҳамма йигитлар хурсанд бўлиб кулиб юборишди. Биз бундай катта ўйинларни яхши кўрамиз, - деди мураббий.
Фикрлар