“Челси” қадрламаган футболчининг иши юришиб кетди
“Челси” тарбияланувчиси Трево Чалоба анчадан бери асосий таркибга кира олмаяпти. Ҳатто янги бош мураббий Грэм Поттер келганидан кейин 21 ёшли ҳимоячига бўлган муносабат ижобий томонга ўзгаргани йўқ.
Маълумотларга қараганда, Трево етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтишни режалаштирмоқда.
“Челси” ҳам ўз тарбияланувчисини қўллаб-қувватлаш учун бошқа жамоага ижарага жўнатишга тайёр.
Чалобани ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган клублар ҳам етарли. Айни пайтда “Лейпциг”, “Милан”, “Интер” ва “Рома” спорт директорлари англиялик футболчининг трансфери бўйича “аристократлар” билан музокара ўтказишга тайёрланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу трансфер январь ойидаёқ амалга ошиш эҳтимоли катта.
Фикрлар