"Челси" қишда "Фулхэм" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Фулхэм" клуби ҳужумчиси Александар Митрович "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 24 ёшли сербиялик футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.

Маълумот учун, Митрович "Фулхэм" сафига ўтган ёз “Ньюкасл”дан 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!