"Челси" Роналду ўрнига бошқа португалиялик иқтидорни олиб келмоқчи
"Челси" "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, "аристократлар" ёзги трансфер вақтида португалиялик форвардни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Шу сабабли, "кўклар" Криштиану Роналду вариантига тўхталиб ўтмоқчи эмас.
Жорий мавсум Леау "россонерилар" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган. Шунигдек, Рафаэль хизматига "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар