"Челси" Росеньор бошқарувида АПЛдаги барча ўйинларда ғалаба қозонмоқда

"Челси" Лиэм Росеньор раҳбарлигида Англия Премьер-лигасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Бугун "кўклар" 25-тур доирасида "Вулверхэмптон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бундан аввал "Вест Хэм" (3:2), "Кристал Пэлас" (3:1) ва "Брентфорд" (2:0) ҳам мағлубиятга учратилган эди.

Умуман олганда, янги мураббий қўл остида "Челси" 9 та ўйин ўтказди. Мағлубиятлар фақат Лига кубогида "Арсенал'га қарши баҳсларда қайд этилди (2:3 ва 0:1). Қолган барча учрашувларда жамоа ғалаба қозонган.

10 февраль куни Росеньор жамоаси "Лидс"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!