“Челси” Росеньор ўрнига супермураббийни тайинлайди

“Челси” раҳбарияти жамоа янги тайинланган  бош мураббий Лиам Росеньорнинг келажаги борасида жиддий хавотирда.

Бу ҳақда indykaila News нашри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби раҳбарларидан бири ҳозирда “Пари Сен-Жермен” бош мураббийи бўлиб ишлаётган Луис Энрикени Росеньорнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Лиам Росеньор илгари ўзи бошқарган Франциянинг “Страсбург” клубига қайтиш варианти ҳам илгари суриляпти.

Англия Премьер-лигасининг 30-турида Росеньор бошқарувидаги “Челси” жамоаси “Ньюкасл Юнайтед”га ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин “аристократлар” яна бош мураббий масаласини кўтарди.

Луис Энрикенинг “Пари Сен-Жермен” билан амалдагии меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва келаси ёз уни музокараларга таклиф қилиш имкони бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!