“Челси” шармандали сериядан кейин бош мураббийни бўйича якуний қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Челси” барча учрашувларда охирги тўртта ўйинни бой берганидан кейин бош мураббийни ишдан олиш масаласи яна кўтарилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсиз натижаларига қарамай, ҳозирча бош мураббий Лиам Росеньорни ишдан бўшатмасликка қарор қилди.

Бу ҳақда TEAMtalkга нашри хабар берди.

Мураббийлар штабига қўшимча босим Премьер-лигада “Эвертон”га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин юзага келди. Ушбу баҳсда “Челси” учта гол ўтказиб юборди ва ўйиннинг барча асосий жиҳатлари бўйича рақибдан ортда қолди.

41 ёшли Росеньор жамоани 2026 йилнинг январь ойида Энцо Мареска истеъфога чиқарилганидан кейин қабул қилиб олган эди. Илгари BlueCo тузилмасига кирувчи “Страсбург”да муваффақиятли ишлаган англиялик мутахассис “Челси”ни инқироздан олиб чиққани йўқ.

Шунга қарамай, унинг қўл остида жамоа ҳозирча Лига чемпионлари йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. “Аристократлар” турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда ва кучли тўртликдан уч очко ортда қолмоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб ичида натижалардан хавотир сақланиб қолмоқда, бироқ ҳозирги босқичда раҳбарият узоқ муддатли стратегияга амал қилмоқда ва кадрлар бўйича ўзгаришлар режалаштирилмаган. Шу билан бирга, аввал ҳам клуб раҳбарияти мураббийлар бўйича қарорларини қайта кўриб чиққан ҳолатлар бўлгани қайд этилмоқда.

Шунингдек, келажакда ўзгаришлар бўлиши мумкин бўлган ҳолатда “Челси” бош мураббий лавозими учун бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Улар қаторида Луис Энрике (“Пари Сен-Жермен”), Сеск Фабрегас (“Комо”), Филипе Луис (“Фламенго” собиқ мураббийи) ва Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”) тилга олинган.

Якуний қарор мавсум якунлари ва жамоанинг Лига чемпионларига чиқиш учун курашдаги натижаларига боғлиқ бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!