"Челси" шартли равишда икки йилга трансфер қилишдан тақиқ олди

"Челси" клубнинг собиқ хўжайини Роман Абрамович даврида молиявий қоидаларни бузгани учун Англия Премьер-лигасидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ олди, деб хабар беради Sky Sports.

Мустақил комиссия "Челси"ни 2011-2018 йилларда молиявий ҳисобот, учинчи томон инвестициялари ва ёшларни ривожлантириш бўйича АПЛ қоидаларини бузгани учун 10,75 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди. Премьер-лига клубга тўққиз ой давомида академияга янги ўйинчиларни сотиб олишни тақиқлади, шунингдек, икки йиллик синов муддати билан асосий жамоага ўтишни шартли равишда бир йилга тақиқлади.

Англия чемпионатининг 30 ўйинидан сўнг "Челси" очколари сонини 48 тага етказиб, турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!