"Челси" Симонс трансфери учун ўз футболчисидан воз кечишга тайёр

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби "Челси" Хави Симонс учун "Лейпциг"нинг собиқ юлдузи Кристофер Нкункуни трансферга қўшимча қилиши мумкин.

Tecno

Лондонликлар "Манчестер Юнайтед"га ўтган Беньямин Шешко ўрнини босувчи футболчи сифатида Нкункуни немис клубига таклиф қилмоқчи. "Челси" эса аллақачон Симонс билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Трансферга тўсқинлик қилаётган асосий муаммо - германияликларнинг футболчи учун 70 миллион евро сўраётгани бўлмоқда. "Аристакротлар" Нкункуни 46 миллион еврога баҳоламоқда. Шундай қилиб, "кўклар" Симонс учун яна 24 миллион евро қўшимча маблағ хам тўлаб бериши мумкин.

Маълумот учун, Нкунку 2019 йилдан 2023 йилгача ўйнаган ва 60 миллион евро эвазига Лондон клубига сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!