Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Челси» «Спортинг» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Челси» ва «Ювентус» 40 миллион евро баҳоланаётган уругвайлик ҳимоячи Макси Араухони «Спортинг»дан сотиб олиш учун курашмоқда.

«Челси» «Спортинг»нинг уругвайлик чап қанот ҳимоячиси Макси Араухони трансфер қилишни мақсад қилган.

Бироқ лондонликларнинг бу борадаги рақобатчиси бор. Араухони «Ювентус» ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. Араухо Уругвай терма жамоасига мунтазам равишда чақирилмоқда.

«Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Жамоани Хаби Алонсо бошқармоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ