“Челси” тамоман “синди”!

  • 20 Apr 15:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Трансферларга ўта катта миқдорда пул сарфлаганига қарамай, Англия премьер-лигаси ва Чемпионлар лигасида кетма-кет мағлубиятга учраётган “Челси” антирекордлар қайд эта бошлади.

Tecno

Ўз ишини эплай олмаган Грэм Поттер ўрнига жамоа бош мураббийлигини қабул қилиб олган клуб афсонаси Фрэнк Лэмпард ҳам вазиятни ўнглай олгани йўқ.

“Аристократлар” Чемпионлар лигаси чорак финалида “Реал”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан хабарингиз бор.

Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китоблари кўра, бу лондонликларнинг бош мураббийи Фрэнк Лэмпард учун кетма-кет тўртинчи мағлубият бўлди. Шу тариқа, англиялик мутахассис “Челси”ни бошқариб, кетма-кет тўрт маротаба мағлубиятга учраган ягона бош мураббийга айланди.

“Челси” охириги марта бундан 30 йил муқаддам – 1993 йилда қаторасига тўртта ўйинда рақибга имкониятни бой берган эди.

Comments

You must be logged in to commet!