
"Челси" таркиби "Реал"ни ортда қолдирди
"Челси" таркиби футбол тарихидаги энг қимматбаҳо жамоа деб эътироф этилди.
УЕФА ҳисоботига кўра, 2024 йил якунида "кўклар" ўз таркиби учун 1,66 миллиард евро сарфлаган. Маскур сумма эса бу борадаги рекорд кўрсаткичдир.
Аввалроқ, рейтингда "Реал Мадрид" етакчилик қилган эди (2020 йилда 1,33 миллиард).
"Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ҳам таркибига миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган клублар рўйхатига киритилди.
Фикрлар