
“Челси” учта суперфутболчини нишонга олди
“Челси” ёзги трансферлар даврида айрим режаларини амалга ошира олмади. Хусусан, “аристократлар” нишонга олган Хави Симонс кутилмаганда “Тоттенхэм”га ўтиб кетди.
Лондон клуби ўтган мавсум Конференциялар лигасида ғолиб чиққанидан кейин раҳбарияти мураббийлар штабини янги трансферлар билан қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
Энди “Челси” қолиб кетган ишларни қишки трансферлар ойнаси давомида эттирмоқчи. Бадавлат клуб январда биринчи бўлиб “Астон Вилла” ҳужумкор футболчиси Морган Рожерсни олишга уриниб кўради.
Агар бу трансферни амалга ошириш имкони бўлмаса, “Челси” захира вариантларини ишга солади. Caught Offside сайтининг маълум қилишича, айни пайтда клуб мутасаддилари “Ювентус”дан Кенан Йилдиз ва “Лион”дан Малик Фофананинг трансфер имкониятларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.
Фикрлар