“Челси” устози шогирдига "дам" берди

“Челси”ёзги трансферлар даврида бир неча футболчилардан қутилишга қарор қилган. Бош мураббий Энцо Мареска янги мавсумда яна бир ўйинчига имкон бермаслигини чиройли тарзда тушунтириб ўтди.

Энцо Мареска 20 ёшли ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмекини биринчи тур қайдномасига киритмади. Бу ўйинчи ўтган мавсум жароғатлар туфайли жуда кам майдонга тушган эди.

- Ҳар бир ҳолат ўзига хос. Карни жуда яхши шйинчи, лекин ўтган мавсумдаги жароҳатларидан кейин юқори даражага чиқиши учун узлуксиз 30-35 та учрашувда қатнашиши керак. Биз унга бундай имконият бера олишимизга амин эмасман, - деди Энцо Мареска.

Марказий ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайдиган Чуквуэмеки аслида “Астон Вилла” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар” уни 2022 йили 18 миллион еврога трансфер қилганди. Бу харид ўзини оқламади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!