Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Челси» ва «Арсенал» «Интер» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Интер» ярим ҳимоячиси Анди Диуфга «Челси», «Арсенал», «Барселона» ва «ПСЖ» қизиқмоқда, клуб уни камида 50 миллион еврога сотишни кўриб чиқади.

«Челси» ва «Арсенал» «Интер» ярим ҳимоячиси Анди Диуфнинг ўйинларини яқиндан кузатмоқда.

Нашр манбаларига кўра, 23 ёшли француз футболчисига «Барселона» ва «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирган. Диуфнинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнигача мўлжалланган.

Футболчининг трансфер қиймати тахминан 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бироқ бу миқдор музокараларни бошлаш учун етарли эмаслиги айтилмоқда. «Интер» уни 50–60 миллион евро атрофидаги таклифлар учунгина сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, шу билан бирга клуб мавсум ўртасида ярим ҳимоячисидан воз кечиш ниятида эмас.

Диуфнинг асосий афзалликларидан бири — универсаллиги. У марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳам, қанот ҳимоячиси ёки орқа чизиқда ўйнайдиган футболчи сифатида ҳам майдонга туша олади. «Челси»ни унинг жисмоний қуввати ва тўпни олдинга ташиш қобилияти ўзига жалб этмоқда, «Арсенал» эса уни марказ ва чап қанотни кучайтириш учун эҳтимолий номзод сифатида кўрмоқда.

Шу билан бирга, январ ойида трансфер амалга ошиши кам эҳтимолли вариант сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирча англиялик клубларнинг қизиқиши фақат футболчини кузатиш билан чекланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ