"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" А Серия юлдузи учун курашади
"Болонья" қанот ҳужумчиси Жонатан Роу фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Клуб вакиллари ўйинчининг Италия чемпионатидаги ўйинини кузатиб бормоқда. Роунинг "Болонья" билан шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар амал қилади.
Маълумот учун, вингернинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Роу 39 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар