"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барса" ярим ҳимоячисини кузатмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
"Teamtalk" маълумотига кўра, 22 ёшли футболчига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф юборганича йўқ.
Касадо 2024 йилдан бошлаб "Барселона"нинг асосий жамоаси ўйинларида мунтазам иштирок эта бошлади ва ўзининг истиқболли футболчилардан бири эканини намоён қилди.
Ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар