"Челси" ва ПСЖ "Барселона"ни шошириб қўйди
"Барселона" раҳбарияти германиялик голкипер Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтиришга ишонмоқда.
Коронавирус пандемияси ортидан Испания чемпионати тўхтатилганидан сўнг, томонлар ўртасидаги музокара тўхтаб қолган эди. Сўнгги вақтларда тер Штеген учун "Челси" ва ПСЖдан бўлаётган қизиқишларни инобатга олиб, "кўк-анор ранглилар" мутасаддилари 28 ёшли футболчи билан музокараларни давом эттиришга қарор қилишди.
Таъкидланишича, дарвозабон Каталония клубидан маошини йилига 10 миллион еврогача кўтаришни талаб қилмоқда. Ҳозирги вазиятни инобатга олиб, "Барселона" раҳбарияти тер Штеген талабларини бажаришга тайёр.
Фикрлар