"Челси" ва "Ювентус" клубларининг собиқ футболчиси вафот этди

“Ювентус” клуби ва “Челси” клубларининг собиқ футболчиси Жанлука Виалли 58 ёшида вафот этди. Италиялик футболчи узоқ вақт давомида ошқозон ости бези саратонидан азият чекди. Виалли 2020 йилда касалликни енгди, аммо кейин яна қайталанди.

Жанлуканинг сўнгги иш жойи Италия терма жамоаси бўлди. У бош мураббий Роберто Манчинига ёрдамчилик қилди. Виалли терма жамоа билан 2021 йилда Европа чемпиони бўлган.

Жанлука XX аср охирида Лондоннинг "Челси" клубини икки йил давомида бошқарган ва истеъфодаги футболчи-менежер бўлган. Италия терма жамоаси таркибида Виалли футболчи сифатида 1990 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Евро-88 да бронза медали соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!