"Челси" Хакобо Рамонга қизиқиш билдирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Комо" ҳимоячиси Хакобо Рамон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"The Athletic" маълумотига кўра, 21 ёшли испаниялик футболчига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоячини жамоада кўришни истамоқда.

Алонсо ва Рамон аввал ҳам бирга ишлаган. Мутахассис 2018/19 йилги мавсумда "Реал"нинг ўсмирлар жамоасини бошқарган вақтда футболчи унинг қўл остида тўп сурган.

Хакобо Рамон 2025 йилда "Реал"дан "Комо"га 2 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, Хаби Алонсо ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва Рамон ушбу рўйхатдаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!