
"Челси" Хави Симонс учун курашни давом эттирмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ҳануз "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Хави Симонсни ўз сафига қўшиб олишдан умидвор.
Инсайдер Филипп Хинценинг маълумотига кўра, немис клуби футболчини фақат 70 миллион евро миқдоридаги белгиланган тўлов орқали қўйиб юборишга тайёр. Шунингдек, "аристократлар" келишувга ўз футболчиларидан бирини қўшиб юбориши ҳам мумкин. Ушбу вазиятда ҳужумчи Кристофер Нкункунинг исми тилга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Бундеслигада 22 ёшли Симонс 25 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар