
"Челси" Хави Симонс учун максимал қанча сумма таклиф қилмоқчи?
Лондоннинг "Челси" клуби нидерландиялик ярим ҳимоячи Хави Симонcни ўз сафига қўшиб олиш ниятида, аммо молиявий жиҳатдан чеклов қўймоқда. "Sky Sports" журналисти Каве Солеколнинг маълум қилишича, "аристократлар" 21 ёшли футболчи учун 50 миллион фунтдан ортиқ тўлашни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ "Челси" ва "РБ Лейпциг" ўртасида Симонc бўйича музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинган эди. Немис клуби ҳозирча расмий таклиф кутмоқда, аммо Лондон клуби ҳозирча ёзма шаклда ҳеч қандай таклиф йўллагани йўқ.
Шу билан бирга, Симонcнинг ўзи лондонликлар сафига ўтишга тайёрлигини билдирган. У ўтган мавсум Бундеслигада 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатма билан иштирок этган.
Фикрлар