"Челси" ярим ҳимоячиси "Ювентус"нинг "радарига тушди"
"Ювентус" Денис Закарияни Матео Ковачичга алмаштиришга тайёр. "Calciomercatoweb" нашри хабарига кўра, агар лондонликлар Денис эвазига Ковачични беришга рози бўлса, Турин клуби Закарияни "Челси"га доимий равишда беришга тайёр.
Закария айни дамда "аристократлар" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. "Пенсионерлар" сафида ярим ҳимоячи 7 та ўйин ўтказди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.
Ковачичнинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар