"Челси" ёзда сотиб олган футболчисини сотишни кўзламоқда
"Челси" жамоа ҳужумчиси Лиам Делап бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида форвардни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган. Айни вақтда Делапга "Эвертон" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Англиялик футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, "аристократлар" 23 ёшли футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олган эди. Ҳужумчи жорий мавсум лондонликлар сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 2 та гол ва 4 та голли узама ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар