“Челси”дан кетаман, ҳафсалам пир бўлди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниялик ҳимоячи Марк Кукурелья якунланаётган мавсумдан кўнгли тўлмаётгани сабабли ёзда “Челси”ни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Шунга қарамай, “Челси” раҳбарияти ҳимоячининг қарори бўйича жиддий хавотир билдирмаяпти, чунки футболчининг шартномаси яна уч йил амал қилади.

Бироқ клуб талаб қилинган суммага мос таклиф тушса, Кукурельянинг трансферига тўсқинлик қилмайди.

Бир нечта жамоалар ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Жумладан, “Барселона” Кукурельяни Испанияга қайтаришни режалаштиряпти.

Шунингдек, таэрибали ҳимоячи Мадриднинг “Атлетико” клуби ва унинг бош мураббийи Диего Симеоненинг асосий нишонларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бир вақтда “Челси” раҳбарияти ички муҳокамалар ўтказиб, “Ливерпуль”нинг 27 ёшли француз марказий ҳимоячиси Иброҳим  Конатени трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда.

Ўтган мавсумда Кукурелья клуб сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!