"Челси"га "Барса" юлдузи керак

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Tecno

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, "Челси" бир неча позицияда ҳаракат қила оладиган креатив ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи ва Фермин бу таърифга жуда мос келади.

Лопес "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу мавсумда 22 ёшли хавбек барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Лопеснинг "Барселона" билан шартномаси фақат 2029 йилда тугайди. Transfermarkt маълумотларига кўра, испанияликнинг бозор нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!