“Челси”га гол ўтказмайдиган дарвозабон келади

  • 7 октября, 2023, 10:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа дарвозабонларидан қониқиш ҳосил қилаётгани ўтгани. Ўтган мавсумларда дарвозани қўриқлаган Эдуар Менди сотиб юборилди, Кепа Аррисабалага “Реал”га ижарага жўнатилди.

Tecno

Ёзда жамоага 25 миллион фунт эвазига Роберт Санчес олиб келинди. Кейинчалик Жорж Митрович ва Габриэль Слонина каби дарвозабонлар трансфер қилинди. Бироқ аргентиналик мутахассисга бу вариант ҳам ёқмаяпти.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар”га Франция терма жамоаси ва “Милан” посбони Майк Меньян керак.

“Челси” 28 ёшли дарвозабонни асосий нишон сифатида белгилаган. ПСЖ ҳам ўз дарвозасини қўриқлаётган Италия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Жанлуижи Доннарумма ўрнига Майк Меньянни олиб келмоқчи.

“Челси” ҳам, ПСЖ ҳам яхшигина молиявий даромадларни кафолатлаган ҳолда Майк Меньянни ўз саифга оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию