“Челси”ни фақат шу одам қутқара олади

“Челси” раҳбарияти бир неча мавсумдан бери катта харажатлар эвазига таркибини кучайтиришга уринаётган бўлса-да, натижалар умуман ўнгланмаяпти. Кейинги йилларда келган мураббийлар ҳам ўзини кўрсата олгани йўқ.

Катта умидлар билан таклиф қилинган Маурисио Почеттино ҳам жамоани оёққа қўйишни уддалай олмади.

Юлдузли даврларини “Челси”да ўтказган собиқ футболчи Флоран Малуда жамоани фақат бир киши қутқара олишини таъкидлади.

Мен “Челси”га қайғуряпман. Клуб бош мураббийни қўллаб-қувватлашда бардавом бўлиши керак. Маурисио Почеттинога ишонаман. Аргентиналик мутахассис жойида қолиш керак. Агар клуб хўжайинлари бош мураббийни ўзгартирадиган бўлса, фақат Жозе Моуриньога  суяниш мумкин. Бу жамоани қутқара оладиган ягона мураббий, - деди Флоран Малуда.

Жозе Моуриньо “Челси” икки маротаба – 2004-2007 ва 2013-2015 йиллар давомида бошқариб, Англия Премьер лигасида уч маротаба ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!