“Челси”ни кучайтирадиган уч футболчи номи аниқ бўлди

Келаси мавсум ўйинларигача таркибини кучайтришга уринаётган “Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўзига керакли футболчилар номини ошкор қилди.

- Менга ҳозирги таркибимиз ва унда ёш ўйинчиларнинг кўплиги ёқади. Лекин жамоани кучайтириш имкониядан ҳам фойдаланиш керак. Ўтган йили ёзда ҳам, бу йил январда ҳеч кимни олмадик. Лекин жамоага янгича об-ҳаво олиб кирадиган футболчилар кераклигини ҳамма билиб турибди, - деди Лэмпард.

Фрэнк Лэмпард ўз жамоаси таркибида “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Жереми Бога, “Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньо ва “Боруссия” вингери Жейдон Санчони кўрмоқчи.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси Мбаппенинг асл нархи қанча?

Москванинг “Локомотив”ни Ўзбекистон термасида ўйнаган футболчи бошқариши керак!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)