“Челси”ни менга беринглар!

“Челси”нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте яна “Стэмфорд Бридж”га қайтишдан умидвор бўляпти.

Италиялик мураббий 2023 йилнинг мартида “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилганидан бери ишсихз юрибди.

Конте Италия суперклубларидан “Ювентус”, “Интер” ва “Наполи”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Calciomercato нашрининг таъкидлашича, 54 ёшли мутахассис А Серияга қайтишга шошилмаяпти ва фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш ниятида.

Ана шу мақсадда, Конте агентлар орқали ўз хизматларини “Челси” раҳбариятига таклиф қилган.

Конте 2016-2018 йиллар давомида “аристократлар”га устозлик қилган ва унинг қўл остида жамоа Англия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!