"Челси"ни кадрлар алмашинуви кутиб турибди, дея хабар бермоқда The Times нашри.

Лондон клубини 10 та футболчи тарк этиши мумкин, дейилади манбада. Дарвозабон Кепа Аррисабалага ижарага юборилиши кутилмоқда. Курт Зума, Андреас Кристенсен, Эмерсон ва Маркос Алонсо эса трансферга қўйилади.

Бундан ташқари, мавсумнинг катта қисмини жароҳат боис ўтказиб юбораётган Нголо Канте ҳам сотиб юборилиши мумкин.

Шунингдек, шартномаси кейинги йил якунига етадиган Миши Батшуайи ҳам жорий трансфер ойнасида жамоани тарк этиши керак.

Яқин вақтлар ичида эса Виллиан эркин агент сифатида клубини ўзгартириши кутилмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар